145 нафар юртдошимиз Жанубий Кореяда ишлаш учун жўнаб кетди

145 нафар юртдошимиз Жанубий Кореяда ишлаш учун жўнаб кетди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Канвондо провинцияси, Хонгчон округи администрацияси ўртасида мавсумий ишчилар тўғрисида тузилган келишувга асосан мамлакатимизда 5 ойлик мавсумий ишларда (Е-8 визаси) вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун Корея Республикаси компанияси вакиллари томонидан танлов ўтказилган эди.

Мазкур танловдан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг навбатдаги гуруҳи, яъни 115 нафари 23 июнь куни ушбу давлатга жўнаб кетган.

Шунингдек, Агентлик томонидан Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати билан олиб борилган музокаралар натижасида ушбу давлатда ишлаш вақтида меҳнат таътили олиб, Ўзбекистонга келган 30 нафар фуқаро Тошкент халқаро аэропортидан чартер рейс орқали Корея Республикасига кетди.

Фуқароларга хорижда ишлаш даврида қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган вақтда ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган тарқатма материаллар берилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда мавсумий ишларда (Е-8 визаси) вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Жанубий Кореяга жўнаб кетган фуқаролар сони 420 нафарни ташкил этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!