100 минг АҚШ долларига уй оламан деган аёл алданиб қолди

100 минг АҚШ долларига уй оламан деган аёл алданиб қолди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 10 декабрь куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, унда 2016-2017 йиллар мобайнида  Шифокорлар маҳалласида яшовчи шаҳар туғруқ комплекси шифокори Б.У.(исмли аёл) ўзининг Тошкент вилояти Зангиота тумани таниши, Себзор 17/18-даҳасида яшовчи Д.М.(исмли аёл)га 100 минг АҚШ долларига пулини бўлиб олиш шарти билан сотишга келишиб, ундан 89 минг АҚШ доллари пулини олиб, уйни Д.М.нинг номига расмийлаштириб бермай, пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, Б.У. ушланган.Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!