Давлат томонидан Россияга ишлашга юборилган 41 ўзбекистонлик шикоят билан чиқди

Давлат томонидан Россияга ишлашга юборилган 41 ўзбекистонлик шикоят билан чиқди

Ўша мурожаатда айтилишича, 41 нафар Ўзбекистон фуқароси Ташқи Меҳнат миграцияси агенлиги Андижон филиали орқали Россия Федерациясига ишга жўнатилган, бироқ у ерда етарли шарт-шароит яратилмаган, ваъда қилинган маош тўланмаган.

“Ётоғимизни пулга ёзяпти, ҳозир бўйнимизда қарзимиз ҳам бор. Бизни ё сотиб юборганмисизлар, нима қилгансизлар, биз тушунмаяпмиз. Хоҳлаган пулини бериб ишлатяпти. Ким ечади бу масалани?”, дейди мурожаатчилардан бири.

Видеолавҳада акс этган ўзбекистонликларнинг таъкидлашича, иш шароити оғир.

“Иш оғир. Макарон қайнатиб беряпти, индамай еб чиқиб кетяпмиз. Ваъда қилинган ойликни ким беради?”, дейди мурожаатчилар.

Мазкур видеомурожаат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси муносабат билдириб, вазият назоратга олинганини маълум қилди. Бу ҳақда Сенатининг Матбуот хизматида хабар берилди.

Сенат хабарига кўра, қўмита томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига ушбу ҳолат юзасидан тушунтириш берилиши бўйича сўров юборилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!