Хитой
AUDI Хитойда электр автомобил заводи қурилишини бошлайди
Volkswagen Group таркибига кирувчи Германиянинг AUDI AG автоконсерни ва Хитойнинг FAW компанияси Хитой шимоли-шарқида жойлашган Чанчун шаҳрида электромобиллар ишлаб чиқарадиган завод қуришни бошлади. Бу ҳақда AUDI хабарида айтилади.
Жанубий Хитой денгизида бортида 30 нафар экипаж аъзоси бўлган муҳандислик кемаси ҳалокатга учради
South China Morning Post газетасига кўра, у "Чаба" тўфони эпицентрида бўлиб, иккига бўлиниб кетган.
Reuters: Ҳиндистон Россия энергия ресурсларини Хитой юанига сотиб олишни бошлади
Ҳиндистоннинг энг йирик цемент ишлаб чиқарувчи UltraTech Cement компанияси Россия кўмирига юанда тўлашни бошлади.
Хитой "НАТОнинг Осиё-Тинч океани вариантига" қатъий қарши эканини маълум қилди
Хитой “НАТОнинг Осиё-Тинч океани вариантига” бутунлай қарши, деб баёнот берди Хитойнинг БМТдаги доимий вакили Чжан Цзюнь.
Хитой Покистонга молиявий ёрдам ажратади
Бу ҳақда Покистон молия ва даромадлар вазири Мифтах Исмаил ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилган.
Хитой АҚШдан норози
АҚШ ҳарбий “8A Poseidon” самолётининг Тайван бўғози узра парвози минтақадаги тинчлик ва барқарорликка путур етказади, Хитой бунга кескин қаршилик кўрсатади, деди Хитой Халқ озодлик армияси жанговар қўмондонлиги Шарқий ҳудуди матбуот котиби Ши И.
Хитойда блогерларга тиббиёт ва ҳуқуқ масалаларида гапириш тақиқланди
Сўнгги 16 ой ичида Хитой ҳукумати онлайн контентни тартибга солишни кучайтирган ва фойдаланувчилар учун қўшимча чекловлар жорий этган.
Хитой НАТОни янги совуқ уруш бошлашга уринишни бас қилишга чақирмоқда
Хитой НАТОни ХХР ҳақида ёлғон маълумот тарқатиш, шунингдек, “совуқ уруш”нинг янги босқичини бошлашга уринишни тўхтатишга чақирди.
АҚШ Хитойни Россияни қўллаб-қувватлаётганликда айбламоқда
Бу Пекин Ғарб санкциялари фонида Россия нефтини харид қилишни ошираётгани билан боғлиқ.
Цзянси провинциясида кучли ёмғир ёғди
Хитойнинг Цзянси провинциясида кучли ёмғир ёғиши оқибатида 485 мингга яқин одам жабрланди.
Япония Хитойга норозилик билдирди
Япония соҳил қўриқчилари берган маълумотга кўра, Хитойнинг иккита кемаси сешанба куни эрталаб Сенкаку ороли сувлик ҳудудига кирган. Бу йил бошидан буён 12 чи ходисадир.
Россия Хитойга энг йирик нефть етказиб берувчига айланди
Россия Хитойга нефть экспорти бўйича етакчига айланди ва май ойида етказиб бериш ҳажмини рекорд даражага – 8,42 миллион тоннага оширди – ўтган йилга нисбатан 55 фоизга кўп.