Россия Хитойга нефть экспорти бўйича етакчига айланди ва май ойида етказиб бериш ҳажмини рекорд даражага – 8,42 миллион тоннага оширди – ўтган йилга нисбатан 55 фоизга кўп.
Хитой Европа Иттифоқидан ташқарида Россия нефть ва газининг асосий импортчиси ҳисобланади.
Июнь ойи бошида Европа Иттифоқи Россиядан нефт импортини деярли бутунлай тўхтатишга рози бўлди ва Европанинг Россия энергия ресурсларига қаттиқ қарамлигига қарамай, жорий йил охиригача Россия газини истеъмол қилишни учдан икки қисмга қисқартиришга тайёр.
Шу сабабли, Россия ўз хомашёсини катта чегирмаларда сотишни бошлади, бу эса Хитой компанияларини харидларини кўпайтиришга ундади.
Охирги бир ярим йил давомида Саудия Арабистони Хитойга асосий нефть экспортчиси эди.
Душанба куни эълон қилинган божхона маълумотларига кўра, Хитой ҳам ўтган ой 260 минг тонна Эрон нефтини импорт қилган.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Александр Лукашенкога оид иш Халқаро жиноят судида дастлабки босқичда кўриб чиқилмоқда. Палата таркибига уч нафар судья кирган бўлиб, уларнинг барчаси аёллардир.
Швеция пойтахти Стокголм шаҳри марказидаги “Зайд ибн Султон ал-Наҳайён” масжид-мажмуасида Ўзбекистон делегацияси ва Швеция диний пешволари ўртасида самимий мулоқот бўлиб ўтди.
Агентликнинг хабар беришича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) разведкаси 103 нафар “Америка-сионистик режис ёлланма аскарини” ҳибсга олган.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги туркий дунё нашриётчилик соҳасини ягона майдонда бирлаштириш мақсадида 27–29 март кунлари Анқарада “Туркий дунё ноширлик конгресси”ни ўтказмоқда.
Жиноят 26 март куни туш пайтида Ниёзбек йўли кўчасида келиб чиққан жанжалдан сўнг содир этилган. Кузатув камераларидаги тасвирларда воқеадан аввал бошқа одамлар кўз ўнгида икки эркак муштлашаётганини кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.