Дональд Трамп
Трампнинг божлари сабабли Ford Motor 1 млрд доллар зарар кўради
Ford Motor Co. бош директори Жим Хэкетт Дональд Трамп томонидан алюминий ва пўлат олиб киришга бож жорий этилиши компанияга 1 млрд доллар зарар келтиришини айтганидан сўнг Ford акциялари нархи 1%га тушди.
Бир хил кийинган Трамп ва Порошенко ижтимоий тармоқларда кулгуга сабаб бўлди (фото)
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Украина раҳбари Петр Порошенко ўзларининг бир хил рангдаги костюми ва галстуклари билан ижтимоий тармоқларда кулгуга сабаб бўлишди, РИА Новости хабарига асосан.
Трамп: "Бу менинг устимдан кулиш бўлмади” (видео)
АҚШ президенти Дональд Трамп БМТ Бош ассамблеясининг 73-сессияси очилишидаги нутқи вақтида иштирокчилар унинг устидан кулишмаганини айтди.
Мадуро Трампга жавоб қайтарди
Венесуэла президенти Николас Мадуронинг маълум қилишича, у АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашишга тайёрдир. Бу ҳақда у БМТ Бош ассамблеясида сўзлаган нутқида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда РИА «Новости».
Порошенко ва Трампнинг бир хил костюмда пайдо бўлиши ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари кулгисига сабаб бўлди
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Украина етакчиси Пётр Порошенконинг бир хил костюмдаги сурати ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг кулгисига сабаб бўлди.
Эрондан АҚШга оқилона жавоб
АҚШ президенти Дональд Трамп нефть нархи ошмаслигини истар экан, у Яқин Шарқ ишларига аралашишни тўхтатиши керак, дея маьлум қилди Эрон нефть вазири Бижан Зангане.
ОАВ: Макрон БМТ Бош ассамблеясида Трампни сезилмайдиган қилиб танқид остига олди
Франция президенти Эммануэль Макрон Нью-Йоркдаги БМТ Бош ассамблеяси йиғилиши вақтида АҚШ президенти Дональд Трампнинг «Эрон режимини ажратиб қўйиш» зарурлиги ҳақидаги сўзларига танқид билан жавоб қайтарди, бироқ Қўшма Штатлар ёки мамлакат етакчиси номини тилга олмади.
Дональд Трампнинг БМТдаги нутқи кулгига сабаб бўлди
АҚШ Президенти Дональд Трамп сешанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеясининг 73-сессиясида нутқ сўзлади. Дунёнинг кўпгина мамлакатлари раҳбарлари Трампнинг нутқини эшитиб кулгидан ўзини тутиб туролмади.
Трампнинг янги лимузини илк бор омма олдида намойиш этилди
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Нью-Йоркка ташрифи чоғида унинг The Beast (Йиртқич) деб аталувчи «Кадиллак»и намойиш этилди.
Порошенко Трамп сабаб BBC билан судлашмоқчи
Украина Президенти Пётр Порошенко Британия телекўрсатувлари корпорацияси бўлмиш BBC билан судлашади. Хабарларга кўра, бунинг сабаби сиёсатшуноснинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан қисқа муддатли учрашув учун юз минглаб доллар тўлаганлиги ҳақидаги хабар бўлган.
Руҳоний АҚШни ҳам Саддам Ҳусайн тақдири кутаётганлигини айтди
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний АҚШ етакчиси Дональд Трамп худди Саддам Ҳусайн каби Эронни енга олмаслигини билдирди.
Трампнинг сурати сабабли Польша телеканали ўз ишчисини ҳайдади
Польшанинг Belsat телеканали ижтимоий тармоқлар бўйича менежер сифатида ишлаган Иван Шилони Польша ва АҚШ президентлари Анжей Дуда ва Дональд Трампнинг фотосуратини эълон қилгани учун ишдан бўшатди.