Порошенко Трамп сабаб BBC билан судлашмоқчи

Порошенко Трамп сабаб BBC билан судлашмоқчи

Украина Президенти Пётр Порошенко Британия телекўрсатувлари корпорацияси бўлмиш BBC билан судлашади. Хабарларга кўра, бунинг сабаби сиёсатшуноснинг АҚШ президенти Дональд Трамп билан қисқа муддатли учрашув учун юз минглаб доллар тўлаганлиги ҳақидаги хабар бўлган.

Украина президентининг вакиллари бу маълумотнинг ҳақиқатга мос келмаслиги ва унинг қадр-қимматини ерга ураётганлигини таъкидламоқдалар.

Шунингдек, Порошенконинг адвокатлари Украинадаги коррупцияга қарши ислоҳотлар олиб борилаётган пайтда ушбу хабар ўз мижозининг обрўсига путур етказганлигини ҳам қўшимча қилмоқда, дея хабар берди “The Telegraph”.

BBC эса, ўз навбатида, раддия беришни ва Украина президентидан узр сўрашни рад этди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!