Тошкент

МХХ томонидан 14 та модда билан айбланган Тошкент шаҳар ИИББ ходими “иши” судда кўрилади

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди Кассация судлов ҳайъати томонидан кўрилаётган “иш”да Тошкент шаҳар ИИББ ходими бўлган Санжарбек Зокирбековдан ташқари бир қатор маҳкумлар ҳам гувоҳ сифатида жалб этилган.

Тошкентда поезд устида "селфи" қилмоқчи бўлган ўқувчи бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди

Тошкентда 8-синф ўқувчиси поезд устида селфи қилишга уриниши оқибатида вафот этди. “Ҳуқуқ” газетасида эълон қилинган мақолада айтилишича, Собиржон (исм-фамилияси ўзгартирилган) мактабдан қайтаётганида ижтимоий тармоқлардаги дўстларини ҳайрон қолдириш мақсадида ўзгача “cелфи” тушмоқчи бўлади. 

Тошкентда 12 кунлик чақалоқни сотаётган она ва даллол қўлга олинди (видео)

Тошкент шаҳрида янги туғилган чақалоқни сотиб юбормоқчи бўлганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Тиббиёт бирлашмаси ҳудудидан темир қувурларини кесиб, ўғирлаб кетган шахс ушланди

Жорий йилнинг 22 июль куни Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида номаълум шахс туман Тиббиёт бирлашмаси ҳудудидан умумий қиймати 6 млн 230 минг сўмлик бўлган темир қувурларини кесиб, ўғирлаб кетган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Қўйлиқ деҳқон бозори ёнида автобусда ёнғин чиқди (фото)

Бугун, 28 сентябрь куни ижтимоий тармоқлар орқали Тошкент шаҳридаги Қўйлиқ деҳқон бозори ёнида автобусда ёнғин чиққан ҳақида хабарлар тарқалди.

Тошкентда қидирилаётган хавфли жиноятчи қўлга олинди, яна бири қидирувда (фото)

Тошкентда қидирилаётган хавфли жиноятчи қўлга олинди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Сергелида қурилаётган арзон уй-жойдан олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Фуқаро Зайнаб Холдорова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) анчадан буён шундай Сергелида қурилаётган арзон уй-жойлардан олмоқчи бўлиб юрганди. Унга таниши Меҳри Сатторова Баҳром исмли таниши борлигини айтиб, шу йигит билан гаплашиб кўришни маслаҳат берди.

Метрода талаба поезд йўлига қандай тушиб кетди? Тафсилотлар маълум

Бугун соат 13:49 да Тошкент метрополитенинг «Новза» бекати иккинчи йўлига Тошкент Иқтисодиёт университетининг 3-босқич талабаси тўсатдан тушиб кетгани ҳақида сал аввал хабар қилгандик.

Юлдуз Орипова: “Ҳа, суд бўлди. Мен норози бўлдим”

Аввалроқ, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповнинг оиласида мерос можароси юзага келгани, Яккасарой туманлараро суди Абдулла Ориповдан қолган мол-мулк бўйича ажрим чиқаргани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолат юзасидан хабарлар марказида бўлаётган Юлдуз Орипова муносабат билдирди.

Сенат раиси: “Халқ вакиллари ташаббус кўрсатмаса, оддий одамлар нима қилиши мумкин?”

Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев мажлис иштирокчиларига «Муаммоларнинг ечими бўйича халқ вакили бўлган депутат ёки сенатор ташаббус кўрсатмаса, масъул тузилмаларнинг яхши маънода ‘тинчини бузиб’, бонг урмаса, оддий одамлар нима ҳам қилиши мумкин?», — дея мурожаат қилди.

Абдулла Орипов оиласида мерос можароси: суд ажрим чиқарди

Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Абдулла Ориповдан қолган меросларни бўлиш бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди.

Пойтахтнинг 22 та чорраҳасида янги йўл белгилари ўрнатилмоқда (фото)

Пойтахтнинг 22 та чорраҳасида светофорнинг қизил чироғига, барча йўл ҳаракати иштирокчиларини ўтказиб юборган ҳолда ўнгга бурилиш ҳуқуқини берувчи йўл белгисини ўрнатиш бошланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар беради.