Тошкент

"Ласетти" тўхтатилди: йўловчи аёл қўлга олинди

21-апрель куни соат 00.30 да Бектемир туманидаги шаҳарга кириш ЙПХ постида 34 ёшли фарғоналик Бахтиёр Ю.га тегишли “Ласетти” русумли автомобиль тўхтатилди. Текширув вақтида 42 ёшли йўловчи Азиза Г.нинг ёнида 15 конвалюта (150 та таблетка) “Трамадол” дори воситаси топилди.

Тошкентда совуқ сув нархи ошди

«Сувсоз» корхонасининг хабар беришича, Тошкентда 24 апрелдан совуқ сув тарифлари ошди. Янги нархлар пойтахт ҳокимияти томонидан 2 апрель куни тасдиқланди.

Бугун Тошкентда дўл ёғди (видео)

Тошкент кўчаларида ёғган дўл видеосини Repost эълон қилди. Megaplanet савдо маркази ёнидан ўтиб кетаётган машина ичидан олинган видеода, олд ойнага дўл урилиб ёғаётганини кўриш мумкин.

Тошкентдаги омборхонада ёнғин содир бўлди

2019 йил 24 апрель куниТошкент шаҳрининг Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган “Агрегат” АЖ заводи ҳудудида ижарада ишлаётган “обой” ишлаб чиқариш цехининг ярим тайёр маҳсулотлари сақланадиган омборида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.

22 млн сўм можароси: тошкентлик эркак танишини чув туширди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Ангренга эр-хотин фожиали тарзда ҳалок бўлди

Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкентда доимий пропискани бекор қилиш тўғрисида петиция эълон қилинди. У овозга қўйиладими?

Ҳуқуқшунос, блогер Хушнуд Худойбердиев «Менинг фикрим» жамоавий мурожаатлар порталига Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка режимини бекор қилиш тўғрисидаги мурожаатни жойлади.

Тошкентда автобуслар сувга тўлди (видео)

Кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган тошқинлар натижасида пойтахт автобусларни сув босди.

"Расвоси чиқди": Тошкентда машиналарнинг устига дарахт қулади (видео)

Тошкентда кузатилган кучли ёмғир сабаб марказий кўчалардан бирида ҳаракатланаётган автомобиллар устига дарахт ағдарилди. Ушбу ҳолат акс этган видео интернет фойдаланувчилари томонидан Mover’га жойлаштирилди.

Сув тошқинларини бартараф этиш учун махсус Штаб ташкил қилинди

Тошкентда cув тошқинларни бартараф этиш учун туман ҳокимлари, ихтисослашган ташкилотлар раҳбарлари иштирокида махсус штаб ташкил қилинди. 24 соат давомида навбатчилик тартибида ишлайдиган штабга Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари бошлиқ этиб тайинланди, дейилган ҳокимият хабарида.

Тошкентдаги сув тошқинларининг сабаблардан бири маълум қилинди

Тошкент шаҳар хокимлиги матбуот хизмати сув тошқинларини олдини олиб бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Sputnik Ўзбекистон мухбирига маълумот берди.

Тошкентни яна сув босди (фото ва видео)

Тошкент шаҳрида кузатилаётган кучли ёмғир натижасида эрта тонгдан кўчаларни сув босди, деб хабар беради «Podrobno.uz».