Қашқадарё
Синглиси учун ўч олмоқчи бўлган қашқадарёлик эркак қудаси ва унинг қизини ўлдирди
1990 йилда туғилган фуқаро Ф.С. жорий йилнинг 28 июнь куни соат 0800 лар атрофида Кармана тумани, “Шибзон” МФЙда истиқомат қилувчи қудаcининг ҳовлисига келиб, тўрт кун муқаддам, яъни 24 июнь куни ўз жонига қасд қилган синглисининг ўлимига улар сабабчи бўлганлигини иддао қилади.
Бу нимаси? Миришкор туманидаги боғчаларда болалар ерда ётишга мажбур бўлмоқда
«Дарё» муштарийларидан бирининг хабарига кўра, Миришкор туманининг «Жейнов» қишлоғидаги боғчалар «Обод қишлоқ» давлат Дастури асосида таъмирланган бўлса-да, ҳалигача болажонлар кароватда эмас, ерда ётади. Боғчанинг ташқи кўриниши ҳавас қилар даражада бўлса-да, машғулот хоналари жиҳозсиз, ётоқхоналар эса кароватсиз ҳолатда эканлиги маълум қилинади.
Қашқадарёлик эркак қариндошининг тепкилаб ўлдирди
2019 йил 18 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи 37 ёшли А.Қ. Оқ қишлоқ маҳалла ҳудудида ўзаро жанжал туфайли қариндоши 41 ёшли О.Х.ни танасининг турли жойларига уриб жароҳат етказган.
Китоб туманида чақалоқ нобуд бўлди: "бевақт" туққан она айбдорми ёки кислород бермаган шифокорлар?
«Дарё»га Китоб туманида яшовчи Ғолиб Эгамбердиев мурожаат қилиб, 12 июнь куни Китоб туман марказий шифохонасининг туғуруқ бўлимида туғилган фарзанди қон ютиб, нафас ололмай қолгани боис вафот этганини билдирди. Ва бу борада шифокорларни ўз вақтида керакли ёрдамни кўрсатмаганликда айблади.
Қолган гўштлар қаерда? Шаҳрисабздаги боғчада болаларнинг ҳақи талон-тарож қилинган
Шаҳрисабз шаҳридаги 15-сонли мактабгача таълим муассасасида 1 июнь куни 138 нафар болага 1 килограмм гўшт берилган. Буни ўша кунги таомнома фош қилди, дея хабар беради «Дарё» мухбири.
Қашқадарёда газ қуйиш шахобчасида талончилик содир бўлди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, кўрилган чоралар натижасида О.Т. ушланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қаршида 10 кунлик ўғлини сотмоқчи бўлган ёш она қўлга олинди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қашқадарёдаги «роддом»да беморлар йўлакда ётиб даволанаётгани ростми?
13 июнь куни Оммавий ахборот воситаларида Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги шифохонада беморлар йўлакда ётиб даволанаётгани акс этган фотосуратлар тарқалган эди. Айтилишича, Нишон тумани марказий шифохонасининг туғруққача бўлган даволаниш бўлимида аёллар коридорда ётгани, битта палатага 8-9 нафардан аёл жойлаштирилгани ҳам қўшимча қилинган.
Қаршида ЙПХ ходимини таяқ билан калтаклаган ҳайдовчига қарши жиноий иш очилди (фото)
Олдинроқ Қаршида ҳайдовчи ЙПХ ходимини ҳақоратлаб, калтаклагани ҳақида хабар бергандик.
Нималар бўляпти? Ҳайдовчи яланғоч ҳолда ЙПХ ходимини ҳақоратлаб, калтаклади (видео)
Олдинроқ машинасини тўхтатгани учун ЙПХ ходимини аяёвсиз урган ҳайдовчи ҳақида ёзгандик.
Шаҳрисабзда Низомий номидаги ТДПУнинг филиали очилди
Қарор билан Филиалларнинг асосий вазифалари белгилаб берилди.
Қаршиликлар оғзида бир гап: «Қарзим йўқ, аммо фалон сўм пеня чиқибди, тўламаса бўлмасмиш...»
Шу кунларда Қарши шаҳри газ идорасига иши тушган деярли ҳамманинг оғзида бир гап: «Қарзим йўқ, аммо фалон сўм пеня чиқибди. Тўламаса бўлмасмиш». Бу ҳолга фақат бир-икки киши дуч келган бўлса ҳам майли эди. Тушунса бўларди. Ахир интизомсиз истеъмолчилар ҳам йўқ эмас-да орамизда. Бироқ қизиғи, дабдурустдан хабари берилган ушбу «сийлов»дан бебаҳра одамни учратмайсиз ҳисоби. Бевосита жойига бориб ўрганиш асносида ҳам бунга тўла ишонч ҳосил қилдик.