Қашқадарё

Қашқадарёдан Тошкентга 460 кг сифатсиз гўшт олиб кетилаётгани аниқланди

Аниқланган маҳсулотлар Чироқчи тумани ветеринария бўлимининг лабораториясида текширилганда истеъмолга яроқсизлиги аниқланиб белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Қашқадарёда ҳайдовчи ва ЙПХ ходими ўртасида низо чиқди

Ижтимоий тармоқда "ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида низо чиқди" сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Афсус! Қашқадарёда “боғча опа” болаларнинг қўлига қиздирилган қозон босгани айтилмоқда (ВИДЕО+ФОТО)

Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган нодавлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи 5 ёшли Э.О. нинг қўли қиздирилган қозонда куйдирилди. Боланинг онаси Ирода Р. бу иш бошида боғча тарбиячиларидан бири турганини айтмоқда.

Қаршида талончиларнинг фаолиятига чек қўйилди

Талончилардан фуқароларнинг мол-мулклари далилий ашё сифатида олиниб, ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Зоир Мирзаев ёшлар фестивалида мақом куйлади

Таъкидланишича, фестивалнинг сўнгги кунида вилоятда фаолият юритувчи барча туман ва шаҳар ҳокимлари, шунингдек, вилоятдаги барча сектор раҳбарлари Шаҳрисабзда жам бўлиб, «Заковат» ўйинида беллашган.

Қашқадарёда "Қизил китоб"га киритилган эчкиэмар сотувга қўйилгани маълум бўлди (ВИДЕО)

Қашқадарёда "Қизил китоб"га киритилган эчкиэмар сотувга қўйилди.

Чироқчида одамлар поезд йўлини тўсиб қўйди. Чунки ҳоким сўзида турмади

Туман ҳокими белгиланган вақтда «Айратом» қишлоғига электр энергияси масаласини ҳал қилиш учун келмаганлиги сабабли аҳоли темир йўл атрофига йиғилган.

Қашқадарёда 1905 кг истеъмолга яроқсиз гўшт ёқиб юборилди

Бундан ташқари, 5 ой давомида ветеринария-санитария тартиб қоидаларини бузган 327 нафар фуқарога нисбатан ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тегишли тартибда баённома расмийлаштирилиб, 15.888.500 сўм миқдорда жарима қўлланилди.

Когон туманида ёнғин юзага келди

Бугун, 8 июнь куни тахминан соат 01:09 да Бухоро вилояти Когон тумани “Сараён” МФЙ ҳудудида жойлашган “Бухоро парранда” ҳ/ж.да ёнғин келиб чиққан. Натижада, ушбу масканнинг 500 кв.м очиқ майдонида 600 дона беда-пресс ҳамда ем хашаклар ёнғиндан зарар кўрган.

Қаршида йўловчилар самолёт бортида қолиб кетди (видео)

Узоқ муддатли кутишдан сўнг, рейсни тунги вақтда амалга ошириш қарори қабул қилиниб, йўловчилар бортни тарк этишган.

Қашқадарёнинг 5 та ҳудудига қарийб 2 сутка табиий газ бериш тўхтатилади

Маълум қилинишича, «Ҳудудгаз Қашқадарё» филиали техник носозликлар туфайли вилоятнинг бир қатор ҳудудларида газ таъминотини вақтинчалик тўхтатади.

Қашқадарёда иккита машина қоронғида чироқларсиз кетаётган тракторни уриб юборди (видео)

Қашқадарёда иккита машина қоронғида чироқларсиз кетаётган тракторни уриб юборди. Ҳодиса 3 июнь куни ярим тундан тахминан бир соат олдин, Яккабоғ ҳудудида Истиқлол ва Чинобод маҳаллалари ўртасидаги йўлда содир бўлган.