Ҳодисалар
Мадуро судланмоқда, Путин эса йўқ — Зеленский
Украина президенти Зеленский АҚШ президенти Доналд Трамп билан бўлиб ўтган учрашувидан сўнг журналистлар олдида чиқиш қилди.
Киевда тахминан 3000 та турар жой ҳали ҳам иссиқлик таъминотисиз қолмоқда
Бу ҳафта Россия авиаҳужумидан сўнг Киевда тахминан 3000 та турар жой бинолари ҳали ҳам иссиқлик таъминотисиз қолмоқда.
Трампнинг куёви Жаред Кушнер Ғазо секторини қайта тиклаш режаси лойиҳасини тақдим этди
Режага кўра, келгуси 10 йил ичида Ғазо секторининг ялпи ички маҳсулоти 10 миллиард доллардан ошади ва 500 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.
Газ экспорти тўхтамаган
Шу ойда 203 млн долларлик газ импорт қилинган, йиллик импорт ҳажми 1,66 млрд доллардан ошган.
Ўзбекистон ҳудудларида тадбиркорлик фаолияти тезлашди: 2025 йил якунлари
Бизнес муҳитининг асосий кўрсаткичлари бўйича ўтказилган комплекс мониторинг ҳудудларда иқтисодий фаоллик кенгайганини кўрсатмоқда.
"Тўлақонли Фаластин давлатини шакллантириш — Яқин Шарқдаги можарони якуний ҳал қилади"
Бу ҳақда Владимир Путин Кремлда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.
Ривожланган давлатлар ривожланаётган мамлакатлардан нимани ўрганиши мумкин?
ЖИФ (Жаҳон иқтисодий форуми) мақоласида етакчиликка бўлган глобал ишонч инқирози фонида ривожланаётган мамлакатлар тажрибаси ташкилот ичида ишончни қайта тиклашда қайси бошқарув амалиётлари самаралироқ эканини кўрсатиб бериши ҳақида мулоҳаза юритилади.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни АҚШ бозорига чиқариш муҳокама қилинди
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги раҳбари Акмал Жуманазаров АҚШнинг UL Standards & Engagement (ULSE) ташкилоти вице-президенти Sonya Bird билан учрашди.
Эски дунё тартиби қуламоқда — Германия канцлери
Фридрих Мерц Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида сўзлаган нутқида “катта давлатлар сиёсати” даври келганини айтиб, янги воқеликни қабул қилмасликка чақирди.
Трамп “Тинчлик кенгаши” низомини имзолади
АҚШ президенти Доналд Трамп ўзи томонидан ташкил этилган янги халқаро тузилма — “Тинчлик кенгаши” низомини имзолади.
Қозоғистондаги сиёсий ислоҳот президент ҳокимиятини кучайтириб, мухолифат имкониятларини камайтиради
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 20 январда эълон қилган сиёсий ислоҳот режасига кўра, икки палатали парламент тугатилади ва унинг ўрнига бир палатали қонун чиқарувчи орган ташкил этилади.
Тошкент шаҳрида сифати кафолатланмаган ва яроқлилик муддати ўтган дори воситаларининг савдога чиқарилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “P.” МЧЖга тегишли дорихона сотувчиси Н.Х. сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган ва яроқлилик муддати ўтган 490 турдаги дори воситаларини савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.