Coca-Cola Microsoft булутли хизматлари ва унинг сунъий интеллектидан фойдаланиши учун 1,1 миллиард доллар тўлаган

Coca-Cola Microsoft билан булутли ҳисоблаш ва сунъий интеллект хизматларидан фойдаланиш бўйича беш йиллик 1,1 миллиард долларлик шартнома имзолади.

Мева-сабзавотлар экспорти статистикаси маълум қилинди

Карам экспорти 4 баробарга ошган.

Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 45,4 трлн сўмни ташкил этган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 45,4 трлн сўмни ташкил этган.

Аriston компанияси миллийлаштирилгач, Россия элчиси Италия ТИВга чақиртирилди

Бир кун олдин Владимир Путин Италиянинг маиший техника ишлаб чиқарувчи Аriston компаниясининг Россиядаги шўба корхонасини Gazprom Homehold Systems'нинг “вақтинчалик бошқаруви”га ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолаган эди.

Энг кўп ва энг кам маош олувчи касблар статистикаси эълон қилинди

Жорий йилнинг январь-март ойларида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 4,9 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,8%га ўсган.

Туркиянинг Руминиядаги тўғридан-тўғри сармояси 7,5 миллиард долларга етди

«Жорий йилнинг дастлабки уч ойидаги рақамлар бу йил жуда жиддий ўсиш бўлишини кўрсатмоқда.

3 ойда қанча бензин ишлаб чиқарилган?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 360,6 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.

2024 йилнинг январь-март ойларида республика корхоналари томонидан 166,4 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

2024 йилнинг январь-март ойларида республика корхоналари томонидан 166,4 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ва саноат ишлаб чиқариш индекси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 106,5 фоизни ташкил этди.

Ялпи ички маҳсулот тўғрисида маълумот берилди

Дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 242 701,6 млрд. сўмни ташкил этди ва 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 6,2 % га ўсди.

“TikTok” хўжайини иловани сотмоқчи эмас

“TikTok” ижтимоий тармоғига эгалик қилувчи “ByteDance” компанияси иловани сотиш режаси йўқлигини таъкидлаб, ўзининг “Toutiao” янгиликлар платформасида хорижий ОАВ тарқатган хабарлар ҳақиқатдан узоқлигини маълум қилди.

Қозоғистон нефтни қайта ишлаш ҳажмини оширишни режалаштирмоқда

Қозоғистон Энергетика вазирлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда Қозоғистонда 89,9 миллион тонна нефть қазиб олинган. Шундан 70,5 миллион тоннаси экспорт қилинса, 17,5 миллион тоннаси ички бозорга тайёрланди.

Россия банки асосий ставкани йиллик 16% даражасида сақлаб қолишга қарор қилди

Бу ҳақда регулятор хабарида айтилади.