Владимир Зеленский
“Путин менга рақиб эмас” – Трамп
АҚШ президенти Дональд Трамп Россияни рақиб деб ҳисобламайди. Бу ҳақда у “Fox News” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Финляндия президенти операция қилинди
Финляндия президенти Саули Ниинисте АҚШ ва Россия президентлари Дональд Трамп ва Владимир Путиннинг Хельсинкидаги учрашувининг эртасига 17 июлда кичик жарроҳлик операциясини бошдан ўтказди.
Сенатор Трампга Путин томонидан совға қилинган тўпни текшириб кўришни маслаҳат берди
Америкалик сенатор Линдси Грэм Россия президенти Владимир Путин томонидан АҚШ президенти Дональд Трампга совға қилинган футбол тўпида эшитиш қурилмаси бор-йўқлигини текшириб кўришни таклиф қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Путиннинг осон ғалабаси»: Америка матбуоти Трампни ер билан яксон қилди
Америка нашрлари АҚШ президенти Дональд Трампнинг Россия президенти Владимир Путин билан учрашувига нисбатан ўта кескин муносабат билдирмоқда. Журналистлар Америка етакчисини Путин қаршисида ожиз қолганликда айблашмоқда.
Арнолд Шварценеггер Трампга: «Сиз ватанни сотдингиз» (видео)
Собиқ сиёсатчи, 2003-2011 йилларда АҚШнинг Калифорния штати губернатори бўлган Арнольд Шварценеггер 16 июль куни бўлиб ўтган Дональд Трамп ҳамда Владимир Путин иштирокидаги учрашув ҳақида муносабат билдирар экан АҚШ раҳбарини кескин танқид қилган видеомурожаатни эълон қилди.
«Битта ҳам ўқ узмасдан таслим бўлиш»: Трамп танқидлар ёмғири остида
АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг узоқ кутилган учрашуви 16 июль куни Финляндия пойтахти Хельсинкида бўлиб ўтди. Айни вақтда Америка жамоатчилиги президент бу учрашувда ишончларни оқламаганидан норози бўлмоқда.
Трамп ва Путин матбуот анжуманидан журналист куч билан олиб чиқиб кетилди (видео, фото)
АҚШ ва Россия президентлари Дональд Трамп ва Владимир Путин матбуот анжуманига аккредитациядан ўтган журналистлардан бири қўлидаги ёзувли қоғозни намойиш қилишга уринганда хавфсизлик ходимлари уни залдан куч ишлатган ҳолда олиб чиқиб кетишган.
Трамп: Хельсинкидаги учрашувда Путин билан муҳим хулосага келдик
АҚШ президенти Дональд Трамп Хельсинкидаги саммит якунлари бўйича “Fox News“ телеканалига интервью берди.
Трамп ва Путин учрашуви «фожиали хато»ми?
Америкалик сенатор Жон Маккейн АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путиннинг Хельсинкидаги учрашувини “фожиали хато” деб атади.
МРБнинг собиқ раҳбари Трампни сотқинликда айблади
АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ раҳбари Жон Бреннан АҚШ президенти Дональд Трампни Россия президенти Владимир Путин билан учрашув якунларига кўра берган матбуот анжумани сабабли сотқинликда айблади. У бу ҳақда твиттерда ёзган.
Путин: Совуқ уруш аллақачон тугаган
Россия президенти Владимир Путин Хелсинкида АҚШ президенти Дональд Трамп билан бўлиб ўтган музокаралар якуни бўйича икки мамлакат муносабатлари ҳақида гапирар экан, совуқ уруш аллақачон тугаганини айтиб ўтди.