Янгиликлар
Мукаррама Турғунбоева ҳақида фильм суратга олинди
У “Ўзбек санъати дарғалари” туркуми остида яратилган.
Ғазода сулҳга 4 мартгача эришилиши мумкин
АҚШ президенти Жозеф Байден келаси душанба, 4 март куни Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилишига умид қилмоқда.
Остона аэропортидан одамлар эвакуация қилинди
Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги терминаллар орасидаги кучли тутун ҳақида маълумот берди.
Трампнинг тўнғич ўғлига шубҳали кукун солинган хат келди
АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг тўнғич ўғли почта орқали номаълум кукун солинган конвертни олди.
Истанбулдаги Галата минораси вақтинча ёпилди
Истанбулнинг Европа қисмидаги энг машҳур, диққатга сазовор жойлардан бири – Галата минораси 23 февралдан бошлаб бир ой муддатга жамоатчилик учун ёпилди. Бу ҳақда “Aнадолу” агентлиги хабар берди.
Наманганда қидирувда бўлган юк машинаси Зангиотада ушланди
Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор “V.I.TRANS” МЧЖдан ундирувчи “Капиталбанк” АТ Наманган филиали фойдасига қарз ундириш белгиланган.
“SpaceX” интернет сунъий йўлдошларини орбитага чиқарди
“Falcon-9” ракетаси 24 та кичик сунъий йўлдошдан иборат навбатдаги партияни муваффақиятли орбитага олиб чиқди. “AзерТАЖ” ёзишича, мазкур янги қурилмалар “Starlink” тизимининг глобал интернет қамрови тармоғи орбитал туркумини тўлдиришга хизмат қилади.
Юртдошларимиз қайси сиёсий партияга кўпроқ ишонади?
Маълумки, бугунги кунда юртимизда 5 та сиёсий партия фаолият олиб бормоқда. Сиёсий партиялар Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қарашлари, манфаатлари ва мақсадлари муштараклиги асосида тузилади, давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилади ҳамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда иштирок этади.
Турин Универсиадаси рамзи тасдиқланди
Италиянинг Турин шаҳрида 2025 йил бўлиб ўтадиган талабалар қишки Универсиада ўйинлари маскати – ўйинлар ва анимация оламида машҳур “ТО Таг” белгиси остидаги тасвир эълон қилинди.
Жданов Навальнийнинг 29-февраль куни ўтказиладиган дафн маросими ҳақидаги хабарларни “фейк” деб атади
Шунингдек, у Юлия Навальнаянинг Телеграм-канали ҳақидаги хабарлар ҳам сохта эканлигини таъкидлади.
Глобал экологик жамғарма “Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва ерни қайта тиклашга таъсирини баҳолаш дастури” лойиҳасини молиялаштиради
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Глобал экологик жамғарма иштирокида “Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг ердан фойдаланиш ва ерни қайта тиклашга таъсирини баҳолаш дастури” лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.