Янгиликлар
Қозоғистон Қирғизистонга гуманитар ёрдам юборди
Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига биноан Қирғизистон Республикасига гуманитар ёрдам жўнатилди.
Ғазода қурбонлар сони 30 мингдан ошди
Исроил ҲАМАС етакчилари гуманитар объектлар остидаги туннелда яширинганини маълум қилди ва Ғазо сектори жанубига киришда давом этмоқда. ЖССТ маълумотларига кўра, анклавда ҳалок бўлган фаластинликлар сони 30 мингдан ошди.
Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктининг ўтказиш қобилияти 3 баробар ортади
Назорат-ўтказиш пунктларини реконструкция қилиш Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидаги ўтказувчанликни уч баробарга оширади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси божхона ва чегара хизматлари вакилларидан тузилган махсус ишчи гуруҳининг жойлардан ташқари йиғилишида маълум бўлди.
Австрияда тезликни оширганлик учун автомобил мусодара қилинади
Аҳоли пунктларида рухсат этилган тезликдан соатига 80 кмдан ортиқ тезликда ҳаракатланганда автомашина мусодара этилади. Аҳоли пунктидан ташқари - рухсат этилган тезликдан 90 км/соатдан ортиқ тезликда ҳаракатланганда.
Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг тушуми 3 йил давомида Хоразмни ўзида қолдирилади
Президент Хоразмни асосий драйверидан бири бўлган туризмни ривожлантириш бўйича 3 йиллик дастур қабул қилинишини айтди.
Урганч шаҳридаги Махсус тиббиёт индустриал паркига 50 миллион долларлик 12 та лойиҳа жойлаштирилади
Йил якуни билан фармацевтика корхоналари сонини 26 тага, маҳсулот турини 50 тага етказиш муҳимлиги таъкидланди.
Электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Y.M” МЧЖ раҳбари М.М. “Ахмад Яссавий” МФЙда жойлашган иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 495,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Полша фермерлари Литва билан чегарани тўсиб қўйди
Полша фермерлари Литва билан чегарани тўсиб қўйди.
2023 йилда 68 миллиард сўмлик ижтимоий аҳамиятга эга дори воситалари харид қилинди – "Дори-дармон" АК
Фармацевтика соғлиқни сақлаш тизимининг муҳим таркибий қисмларидан бири бўлиб, ушбу соҳанинг ривожланиш даражаси аҳолининг ҳаёт сифати кўрсаткичларига бевосита таъсир қилади. Давлатимиз раҳбари томонидан соҳани ривожлантиришга, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, аҳолини зарур дори воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Дори-дармон” акциядорлик компанияси ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳатларда фаол иштирок этиб келмоқда.
Душанбе “свет”сиз қолди
Пойтахтнинг бир қатор туманларида иссиқлик таъминотида ҳам узилишлар кузатилмоқда.
Истеъмолган яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косон туман бўлими томонидан туман ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.З. ноқонуний даромад орттириш мақсадида Касби тумани “Тинчлик” МФЙ ҳудудида 2 нафар фуқарога жами 600 дона "Русская водка" номли истеъмолга яроқсиз ва қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.