Янгиликлар
ИҲТ ТИВ навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди
Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа барча мамлакатларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш билан шуғулланувчи агентлиги (UNRWA)ни молиялаштиришни кўпайтириш, фаластинлик қочқинларга гуманитар ёрдам ва асосий хизмат кўрсатиш орқали минтақада барқарорликни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишга чақирди.
АҚШ Давлат давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд ой охирида ўз лавозимини тарк этишини маълум қилди
Давлат департаменти баёнотида Нуланднинг истеъфоси сабаби келтирилмаган.
Россия қўшинлари Украинага беш соат давомида дронлар билан ҳужум қилди
42 та дрондан 38 таси уриб туширилган.
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Каттақўрғон шаҳарида 500 млн сўм имтиёзли кредитни ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Сувайш канали бўйлаб юк ташиш нархи тўққиз баробар ошди
Мисрнинг Сувайш канали бўйлаб юк ташиш нархи тўққиз баробарга ошиб, бир контейнер учун 6800 долларгача кўтарилди. Инқироздан аввал 750 доллар эди.
Медведов Украина Россияники эканини айтиб, РФнинг янги харитасини кўрсатди
Медведев "Днепрнинг иккала қирғоғидаги ҳудуд Россиянинг тарихий стратегик чегараларининг ажралмас қисмидир", деди.
Фарғонадаги “Ёшлар кўли” ҳудуди очилганига ҳали бир ой тўлмаган фирмага турар жой қуришга бериб юборилди
Хайрулло Бозоровнинг қарори билан Фарғона шаҳри марказидаги “Ёшлар кўли” ҳудуди меҳмонхона, ресторан, савдо мажмуаси ва турар жой қуриш учун очилганига ҳали бир ой тўлмаган фирмага бериб юборилди.
Тошкентдаги савдо марказларидан бирида сичқон чиқди
Next’даги овқатланиш шохобчасида кемирувчи юргани акс этган видео муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Макрон Европа Иттифоқи давлатларини Украинани қўллаб-қувватлашда жасурлик билан ҳаракат қилишга чақирди
Макрон Прагага ташрифи чоғида Франция Украинага Европа Иттифоқидан ташқарида ҳам ўқ-дорилар харид қилишда ёрдам беришини маълум қилди.
Мева-сабзавотлар нархлари назоратга олинади
Ҳукумат қарори билан 1 майдан экспорт мева-сабзавотлар қиймати мониторинг қилинади.
Ўзбекистон ва Лихтенштейн ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
5 март куни Нью-Ёркда Ўзбекистон ва Лихтенштейн ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги Қўшма коммюнике имзоланди.