Янгиликлар

Эрон Ўзбекистон билан электр энергияси алмашинувидан манфаатдорлигини маълум қилди

Бунинг учун мамлакат зарур замин тайёрлаб қўйган.

“Муштум” журнали ўз фаолиятини давом эттиришини маълум қилди

“Журналнинг тақдирига бефарқ бўлмаганингиз ва чин дилдан қўллаб-қувватлаганингиз учун сизларга ташаккур!”, — дейилади хабарда.

АҚШда номаълум шахслар автобус бекатида бир гуруҳ ўсмирларга қарата ўқ узди

Отишмада автобус бекатида автобус кутаётган 8 нафар америкалик ўрта мактаб ўқувчилари яраланди. Воқеа Филаделфияда юз берди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

АҚШ Конгресси Вакиллар палатасидаги демократлар SpaceX компаниясига нисбатан тергов бошлади — WP

Конгрессменлар Илон Маскнинг компанияси Россияга тўсқинлик қилиш учун тегишли хавфсизлик чораларини кўрган ёки йўқлигини текширмоқчи.

Хитой Европанинг олти давлати учун визасиз режим жорий этади

Аввалроқ Хитой ҳукумати 2023 йил 1 декабрдан бошлаб Европа Иттифоқига аъзо беш давлат: Испания, Италия, Нидерландия, Франция ва Германия фуқаролари учун бир томонлама визасиз режим жорий қилган эди.

Туркия бой Европа саёҳатчилари учун маданий манзилга айланди

Яхши ташкил этилган меҳмонхоналари, сифатли хизмати ва меҳмондўстлиги билан Туркия нафақат оилавий дам олиш учун жуда машҳур жой, балки сўнгги инвестициялар ва самарали янги стратегиялар туфайли бадавлат саёҳатчилар учун муҳим маданий манзилдир.

Бангкокда олти нафар ҳиндистонлик ҳайвонот боғидаги ҳайвонларни ноқонуний олиб кетмоқчи бўлди

Божхона ходимлари 87 та ҳайвон, жумладан, илон ва тўтиқушлар топилганини айтди. Гумонланувчилар ушбу “ҳайвонот боғи”ни Бангкокдан Мумбайга учаётган самолётга олиб ўтмоқчи бўлган.

Беллингҳэм жазоланмайдиган бўлди

Манбага кўра, мутахассислар Жудни баҳсли эпизодда Мейсонга айнан нима деганини аниқлай олишмаган.

Ҳусийларнинг яна бир ҳужуми икки денгизчининг ҳаётига зомин бўлди

Тахминларга кўра, Яманнинг ҳусий кучлари кемага баллистик ракета билан зарба берган, деб хабар бермоқда Reuters.

Хитой эски автомобиллар ва маиший техникаларни янгиларига алмаштириш дастурларини йўлга қўймоқда

Хитой ҳукумати эски автомобиллар ва маиший техникаларни янгиларига алмаштириш дастурларини ишга туширмоқда. Бу ҳақда Хитой савдо вазири Ван Вэньтао “икки сессия” доирасидаги брифинг чоғида маълум қилди.

“Титаник”да Роуз жон сақлаган эшик кимошди савдосига қўйилди

Билдирилишича, экспонатнинг бошланғич нархи 40 минг доллар деб белгиланган. Кимошди савдоси 20-24 март кунлари бўлиб ўтади. Эшикнинг узунлиги 243 см, эни 104 см.

Қозоғистон Киев билан музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Бу ҳақда Россия давлат ОАВлари манбаларига таянган ҳолда хабар бермоқда.