Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Душанбе шаҳрида 12 март куни Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Россия қўшинларининг Украина шарқидаги ҳужумлари тўхтатилди, улар олдинга силжий олмаяпти — Зеленский

Украина президенти 11 март француз оммавий ахборот воситалари - Le Monde газетаси ва BFM TV телекомпаниясига берган интервюсида фронтдаги ҳозирги вазият сўнгги уч ойдагидан анча яхши эканини таъкидлади.

Индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатиш режасини шакллантириш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (123-сон, 11.03.2024 й) билан “Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларни эътироф этиш, индивидуал тартибда ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар кўрсатиш режасини тасдиқлаш ва мониторинг қилишнинг маъмурий регламенти” тасдиқланди.

Хоразм вилоятида лойиҳаларни амалга ошириш учун 100 млн АҚШ доллари ажратилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.02.2024 йилдаги ПҚ-89-сонли “Хоразм вилоятида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

Доллар курси 12,600 сўмга қараб кетмоқда

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 13 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди

Биз ўз еримизни режимдан қайтариб оламиз. Легион президентлик сайловига боряпти — "Сезар"

Хабарларга кўра, "Россия кўнгиллилар корпуси", "Россия озодлиги легиони" ва "Сибир баталёни" қуролли гуруҳлари Украина томонидан Россия ҳудудига бостириб кирган.

Гаити Бош вазири истеъфога чиқди — Reuters

Гаити Бош вазири Ариэль Анри мамлакатда жиноий тўдалар келтириб чиқарган зўравонликлар ва шиддатли норозиликлар фонида истеъфога чиқди.

Россиянинг Иваново областида Ил-76 русумли ҳарбий-транспорт самолёти қулади

Россиянинг Иваново областида Ил-76 русумли ҳарбий-транспорт самолёти қулади.

35 минг фаластинлик Масжидул Ақсода таровеҳ ўқиди

Исроил чекловларига қарамай, 35 минг фаластинлик Масжидул Ақсода хуфтон ва таровиҳ намозларига саф тортди. Исроил кучлари Масжидул Ақсога кирмоқчи бўлган ёш йигитни калтаклаб, ҳибсга олгани айтилмоқда.

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.У. 19 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро М.Х.га 950 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Швейцария Афғонистон гуманитар жамғармасига 1,7 млн доллар ажратди

Швейцария 2016-йилдан бери Афғонистонга 19,7 млн доллардан ортиқ маблағ ажратган.

Тожикистон билан товар айирбошлаш ҳажми 757 миллион долларга етди

Уни 1 миллиардга ошириш мўлжалланмоқда