Янгиликлар

Президент айтилган муаммоларнинг ечимларини белгилаб берди

Энг аввало, Сайхунободда 17 мингта хонадонда томорқани ишга солиш, кичик саноат ва хизматларни йўлга қўйиш орқали, аҳолини даромадли қилиш вазифаси қўйилди.

Мажбурий суғурта турлари бўйича жами 4,8 млн.дан ортиқ электрон суғурта полислари тузилган

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилноза Собирова Суғурта соҳасини жадал рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

BP ва БАА Исроил билан газ келишувини тўхтатди

Битим суммаси 2 миллиард долларни ташкил қилиши керак эди.

Европарламент Арманистон билан ҳамкорликни кучайтириш тарафдори

Кўҳна қитъа парламенти Европа Иттифоқини Арманистон билан мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кучайтиришга чақирди.

Ёшга доир пенсиялар фуқароларнинг мурожаатисиз (автоматик) тайинланади

Пенсия таъминоти тизимига ахборот технологияларини фаол жорий қилиш орқали фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар босқичма-босқич интерактив ва проактив шаклга ўтказилмоқда.

Британия соғлиқни сақлаш тизими ўзбекистонлик ҳамшираларга қизиқиш билдирмоқда

Ўзбекистон элчиси Равшан Усмонов Британиянинг NEU Professionals рекрутинг компанияси директори Эдита Озбек билан онлайн тарзда учрашди.

Қирғизистонда диний-экстремистик фаолият учун ватанида қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари томонидан тезкор-қидирув тадбирлари давомида Ўш вилоятида Ўзбекистон фуқароси қўлга олинган.

Ғазодаги қурбонлар сони 31 272 нафарга етди

Охирги 24 соат ичида Исроил ҳужумлари оқибатида 88 нафар фаластинлик ҳалок бўлди, яна 135 нафари яраланди. Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Anadolu.

Сайхунободликларда “сув текин” деган тушунча ўрнашиб қолган.

Сайхунободнинг 19 километр ҳудудидан Сирдарё оқиб ўтгани учун, “сув текин” деган тушунча ўрнашиб қолган.

АҚШда ФҚБнинг ўқув марказида содир бўлган портлашда 16 киши жароҳатланди

Калифорниядаги Федерал қидирув бюросининг (ФҚБ) ўқув марказида юз берган портлаш оқибатида махсус кучлар хизматчиларининг камида 16 нафари жабрланди, дея хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Қирғизистон Ўш шаҳри учун Ўзбекистондан 100 та автобус сотиб олади

«Кабар» хабарига кўра, Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт жамғармаси Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган юзта замонавий шаҳар йўловчи автобусларини харид қилишни молиялаштиради.

Сайхунободда асосий экин – беда билан макка бўлиб қолган

Тумандаги бирорта маҳаллада хом ашёни етказиш, борини қайта ишлаш, одамларни маҳсулот ишлаб чиқаришга ўргатиш ва кооперация қилиш бўйича тайинли иш олиб борилмаётгани кўрсатиб ўтилди.