Янгиликлар

Ўз номига кредит олишни тақиқлаганлар сони 3 миллионга яқинлашди

КАТМ маълумотларига кўра, 1 октябрь ҳолати бўйича Ўзбекистонда 2 млн 841 мингдан ортиқ фуқаро ўзига кредит олишни тақиқлаб қўйган.

“Пединститут”нинг Чилонзордаги бинолари сотувга қўйилди

Низомий номидаги педагогика университетининг Чилонзор метроси яқинидаги асосий ўқув биноси ҳамда унга туташ объектлар E-auksion орқали сотувга чиқарилди.

Францияда норозилик намойишлари сабаб янги комендантлик соатлари жорий этилмоқда

Бу ҳақда мамлакат бош вазири Себастьян Лекорню маълум қилди.

Ўзбекистонда 2030 йилгача рақамли соҳада яна 500 мингта иш ўрни яратилади

Қайд этилишича, ахборот технологиялари соҳасида 2030 йилгача 300 мингта иш ўрни яратиш бўйича белгиланган мақсадга жорий йилнинг ўзида эришилган.

Эрон Ҳурмуз бўғозидаги интернет кабелларига зарба бериши мумкин — Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили

Эроннинг Fars агентлиги хабар беришича, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили Ҳусайн Моҳаббий АҚШни янги ҳужумлардан огоҳлантириб, Ҳурмуз бўғози орқали ўтадиган сувости интернет кабелларини тилга олган.

АҚШ Ўзбекистондаги бизнес манфаатларини кенгайтиришни режалаштирмоқда — АҚШ элчихонаси (U.S. Embassy Tashkent)

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов савдони кенгайтириш, инвестициялар учун янги имкониятлар яратиш ҳамда америкалик компанияларнинг Ўзбекистондаги фаолиятини ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Марко Рубио: "Саида ниҳоятда истеъдодли, ақлли ва меҳнаткаш инсон"

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио АҚШ–Ўзбекистон бизнес ва инвестиция кенгаши фаолиятига юқори баҳо бериб, унинг ҳамраислари — АҚШ Президентининг махсус вакили Серджио Гор ва Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага алоҳида миннатдорлик билдирди.

Reuters: Трампнинг рейтинги тарихий даражада пасайди

Reuters/Ipsos агентлигининг тўрт кун давомида онлайн тарзда ўтказган сўровига кўра, американликларнинг атиги 31 фоизи АҚШ президенти Доналд Трамп ҳақида ижобий фикрда.

«Барселона» президенти омма олдида «Реал»ни ҳақорат қилди

«Барселона» президенти Жоан Лапорта «Реал» Мадрид ҳақида кескин баёнот берди. Унинг таъкидлашича, каталонияликлар клуби мадридликлар билан ҳозир ҳам, келажакда ҳам ҳеч қандай муносабат ўрнатмоқчи эмас.

Гвардиола фаластинликлар ҳақида: «Ҳеч ким авлодлар давомида азоб-уқубатларни енгиб яшамаслиги керак»

«Манчестер Сити»нинг собиқ бош мураббийи Пеп Гвардиола яна бир бор Фаластин халқини қўллаб-қувватлашга чақирди.

21 октябрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Тадбиркорларга жарималар бўйича янги енгилликлар берилмоқда

Ўзбекистонда тадбиркорларга нисбатан қўлланиладиган молиявий жарималарни тўлаш тартиби енгиллаштирилиши кутилмоқда.