Янгиликлар

Қуёшда чақнаш рўй берди

Қуёшда 3576-рақамли фаол чақнаш доғида соат 11.53 да Х2.5 синфга эга кучли чақнаш рўй берди.

2024 йилда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришни 4,6 трлн сўмга етказиш, умумий қиймати 200 млн долларлик маҳсулотларни экспорт қилиш режалаштирилмоқда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Тўлаганова маълум қилди.

"Silk Avia" авиакомпаниясининг янги самолёти Тошкентда кутиб олинди

16 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 15:00да "Silk Avia" минтақавий авиакомпаниясининг тўртинчи самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.

13 мартдан Тошкент ва Варшава ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасида жорий йилнинг 13 март санасидан бошлаб «LOT Polish Airlines» авиакомпанияси томонидан йўлга қўйилаётган Варшава–Тошкент–Варшава ҳаво қатновига бағишланган тарғибот тадбири ташкил этилди.

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархини кўрсатувчи ахборот тизими ишга туширилади

Фармон билан Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлашнинг 2030 йилгача мўлжалланган стратегияси тасдиқланди.

Узоқ кутилган интернет монополияси тугатилиши режалаштирилмоқда

2024 йилнинг 1 апрелигача провайдерларга халқаро интернет каналига мустақил равишда уланиш имконияти берилиши режалаштирмоқда.

Кеча Туркманистон чегарасидаги Эроннинг Серахс шаҳрида +32.2°C иссиқлик қайд этилди

Эрта тонг Туркманистон ва Ўзбекистоннинг кўплаб кузатув пунктларида, ҳатто денгиз сатҳидан 600 метр юқориликда тунги минимум ҳароратлар +18°C дан юқори бўлган.

Диёра Келдиёрова финалда, яна 3 нафар дзюдочимиз эса бронза медали учун курашади

-52 кг вазн тоифасида Диёр Келдиёрова «Катта Дубулға» турнирининг олтин медали учун италиялик рақиби Одетте Гиуффрида билан финалда куч синашади.

Уруш бошлангандан буён илк марта Хитой ва Ҳиндистон компанияларига қарши Евроиттифоқ санкциялари киритилиши мумкин

Бу ҳақда иқтисодчи-блогер Отабек Бакиров маълум қилди.

Биржада илк бор “Яшил энергия” сертификатлари сотила бошланди

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг Яшил энергетика секциясида илк бор “Яшил энергия” сертификатлари сотила бошланди. Бу ҳақда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ахборот хизмати маълум қилди.

Озиқ-овқат маҳсулотини экспорт қилувчиларга молиявий ресурслар ажратилади

“Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-36-сон, 16.02.2024 й.) қабул қилинди.

Андижон шаҳридаги санъат мактабига Шерали Жўраев номини бериш таклифи илгари сурилди

Бу мактаб Мусиқа ва санъат коллежига айлантирилиб, грант асосида замонавий кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.