Зеленскийнинг ўзбекистонлик қиёфадоши Украина президентига савол берди

Зеленскийнинг ўзбекистонлик қиёфадоши Украина президентига савол берди

Бутун дунёга машҳур бўлган ўзбекистонлик Умиджон Исабаев НТВ  телеканали эфирида Украина президентига савол берди.

“Нега менга ўхшашсиз”, - деб савол берди Исабаев Украина етакчисига. Унинг сўзларига кўра, у сиёсатчига ўхшашлигини у мамлакат президенти лавозимига сайланганда сезиб қолди.

Умиднинг таъкидлашича, энди одамлар тез-тез унинг олдига келиб, ундан суратга тушишини сўрашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Москва метросида Украина президенти қиёфадоши топилди.

 Маълум бўлишича унинг исми Умид экан, у асли ўзбекистонлик бўлиб, бир неча йил олдин Москвага оиласи билан кўчиб келган. Айни дамда автомобил устахонасида маляр бўлиб ишлайди.   

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!