Украина президенти Владимир Зеленскийнинг айтишича, Украина урушни бошламаган ва уни тугатиш масъулияти Россия зиммасида. Бу ҳақда у Москва ва Киев ўртасидаги можарони ҳал этиш бўйича музокара гуруҳи билан учрашув якунларига бағишланган Telegramдаги баёнотида маълум қилди.
Зеленский таъкидлашича, Украина учун асосий мақсад — аниқ натижа ва барқарор тинчлик бўлиб, бу самарали хавфсизлик кафолатларисиз мумкин эмас. У шерик давлатларни, жумладан АҚШни, тинчлик йўлида фаолликни сақлашга чақирди ва қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.
Шунингдек, у музокаралар доираси, кейинги қадамлар жадвали ва яқин вақтда янги учрашувлар ўтказиш имкониятлари муҳокама қилинганини, аммо янада кўпроқ илгарилаш зарурлигини қайд этди.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов март ойида «Манчестер Сити»да ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди ва мукофот топширилгандан сўнг клуб матбуот хизматига қисқа интервью берди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Давлат раҳбарлари тобора ҳарбий кучни асосий таъсир воситаси сифатида қўлламоқда, маҳаллий можаролар эса бир-бирига тўғридан-тўғри таъсир ўтказа бошлаган.
Бошқа баёнотлар:
— Улар музокараларга қайтиб келиб, биз истаган ҳамма нарсани беради, деб ўйлайман. Мен ҳаммасини хоҳлайман. Менга 90% ҳам, 95% ҳам керак эмас. Мен ҳаммасини хоҳлайман;