Зеленский: "Украина — Киев Русининг ягона қонуний меросхўри"

Зеленский: "Украина — Киев Русининг ягона қонуний меросхўри"

Украина Киев Русининг ягона қонуний меросхўри. Бу ҳақда Владимир Зеленский айтиб ўтди.

“Украина Шарқий Европада насронийлик тарихини бошлаган давлатдир”, деди Зеленский видеомурожаатида. Унинг сўзларига кўра, узоқ вақт давомида улар давлатни қул қилиб, йўқ қилишга уринган, аммо ҳали ҳеч ким бунга эриша олмаган.

Президент Украина “мустамлака, анклав эмас, протекторат эмас, вилоят ёки қироллик эмас, хорижий империяларнинг бир қисми эмас, иттифоқ республикаси эмас, автономия ҳам эмаслигини таъкидлади.

Хабарни Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова изоҳлади. "Княз Владимир, Украинанинг бир қисми Россия деб аталишидан хафа бўлманг”, деб ёзди у телеграмда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!