Зеленский бу ҳақда ўзининг Телеграм-каналида эълон қилди.
"Мен Президент Трампни ва барча америкаликларни Мустақиллик куни билан табрикладим. Жуда яхши телефон орқали суҳбат бўлди", деб ёзган у.
Зеленский Вашингтонга Javelin ва Patriot ракеталаридан тортиб, сиёсий қўллаб-қувватлашгача бўлган барча ёрдами учун миннатдорчилик билдирди: "Биз Американинг мустақиллигимизни ҳимоя қилишдаги қўллаб-қувватлашини жуда қадрлаймиз. Мен Украина келажаги ҳақида қайғурадиган барча америкаликларга миннатдорман..."
Шунингдек, у Трамп билан фронт чизиғидаги ҳозирги вазият ва Россия-Украина можаросини ҳал қилиш бўйича дипломатик жараённи муҳокама қилганини айтди.
"Бу урушни тугатишнинг ҳақиқий истиқболи бор ва Американинг қатъияти ҳал қилувчи бўлади. Биз суҳбатни Анқарада бўлиб ўтадиган НАТО саммити давомида шахсан давом эттиришга келишиб олдик", деб таъкидлади Украина раҳбари.
1. 🇺🇿 Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи. Ўзбекистон 2025 йилда 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Марказий банк захираси — 415,5 тонна олтин. Бу дунёдаги энг йирик захиралардан бири.
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Қаннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Латвия Миллий Қуролли кучлари штаби офицери Янис Слайдинш Россия ва Беларус президентларидан ҳам худди Венесуэла ва Эрон раҳбарларидек "қутулиш" кераклигини маълум қилди.
Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидан газ учун асоссиз ундирилган 96 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди. Ўрганишларда газ сарфини аниқлашда асосий қурилма ўрнига юқорироқ кўрсаткич қайд этган иккинчи ҳисоблагич маълумотларидан фойдаланилгани аниқланди.
Ҳароратнинг бор-йўғи 1 даражага кўтарилиши матча чойи ҳосилига ва унинг ўзига хос таъмига жиддий хавф туғдирмоқда. Натижада чой тобора тахирлашиб, нархи сезиларли даражада ошиши мумкин.
Испания Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка Сеута анклавига кирган 72 минг нафар муҳожирдан 70 минг нафари аллақачон Марокашга қайтарилганини маълум қилди.
Фернандес Магалён автомобил ўғирлаш, товламачилик ва наркотик савдосида ҳам айбланмоқда. Унга нисбатан АҚШ Миллий хавфсизлик бошқармаси ҳам тергов олиб бормоқда.