Украина президенти Володимир Зеленский Хитой раҳбари Си Жинпинг унга Россияга қурол етказмасликка ваъда берганини айтди. «Мен Хитой раҳбари билан телефонда гаплашдим. У Россияга қурол сотмаслигини айтди. Кўрамиз. У менга сўз берди», - деди Зеленский 13 июнь, пайшанба куни АҚШ президенти Жо Байден билан Италияда Г7 саммити доирасидаги матбуот анжуманида.
Матбуот анжуманида Володимир Зеленский саммитда АҚШ ва Украина ўртасида тузилган хавфсизлик келишувини Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши йўлидаги муҳим қадам деб атади. Шартномада «АҚШ Украинанинг келажакдаги НАТО аъзолигини қўллаб-қувватлаши ва бизнинг хавфсизлик келишувимиз Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши учун кўприк эканлигини тан олиши айтилади», деди Зеленский.
22 май куни Британия мудофаа вазири Грант Шеппс Хитойни Россияга қурол етказиб беришда айблади. «Бугун мен Россия ва Хитой ўртасида Украинада қўлланган қуроллар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида далилларга эга эканлигимиз ҳақида хабар беришим мумкин», деди Шеппс.
Шунингдек, Германия ва АҚШ ҳукумати Хитойни Россия Федерацияси билан санкцияларни четлаб ўтишда ҳамкорлик қилмаслик тўғрисида огоҳлантирди. Блоомберг маълумотларига кўра, Пекин Москвани ҳарбий мақсадлар учун геофазовий разведка маълумотлари, шунингдек, ҳарбий саноат учун зарур бўлган микроэлектроника, танклар ишлаб чиқариш учун ускуналар ва ракеталар учун ёнилғи билан таъминлайди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.