Зеленский Кличкони лавозимидан бўшатишни талаб қилди

Зеленский Кличкони лавозимидан бўшатишни талаб қилди

Украина президенти Владимир Зеленский вазирлар маҳкамасидан Киев мэри Виталий Кличкони Киев шаҳар давлат маъмурияти раҳбари лавозимидан бўшатишни сўради. Бу ҳақда Украина бош вазири матбуот котиби Василий Рябчук маълум қилган. 

23 июлда собиқ боксчи Украина давлат терговлар бюросига 26 июлга сўроққа чақиртирилган. Украина ОАВнинг хабар беришича, Кличкога нисбатан ер билан боғлиқ фирибгарликлар бўйича жиноий иш очилган. 

Кличконинг ўзи барча гумонларни рад этган ва жиноий иш очилгани ҳақидаги хабарларни “бўрттирилган сафсата” деб атаган. Унинг таъкидлашича, у пойтахт мэри сифатида “ҳуқуқ доирасидагина ҳаракат қилади”.

Кличко Киев мэри лавозимига 2014 йил 25 майда сайланган. 

Аввалроқ Зеленский Кличкони Киев шаҳар давлат маъмурияти раҳбари лавозимидан олиб, унинг ўрнига ўз тарафдорини тайинламоқчилиги маълум қилинган. Айни вақтда Зеленский жамоасида икки киши ушбу лавозимни эгаллаш учун даъвогарлар сифатида кўрилмоқда, булар: “1+1 media” холдинги бош директори Александр Ткаченко ва тадбиркор Андрей Холодов.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!