Киевда деярли тўлиқ блэкаут кузатилган бир пайтда Украина президенти Владимир Зеленский ҳукуматдан бир кун ичида мумкин бўлган ечимларни таклиф қилишни талаб қилди.
«Энг аввало, электр энергияси импортини ошириш ва захира таъминотининг барча имкониятлари бўйича», — деди давлат раҳбари ўзининг кечки видеомурожаатида.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, у мудофаа вазири Михаил Фёдоров ва Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Анатолий Кривоножко билан энергетика объектларини Россия зарбаларидан ҳимоя қилиш масаласи юзасидан йиғилиш ўтказган.
«Бугун яна Харковга, муҳим инфратузилма объектларига кучли ракета зарбалари берилди. Бугун эрталаб ва кечқурун дронлар Киев томон учди», — деди Зеленский.
Россия билан чегарадош ҳудудларда, шунингдек Днепропетровск ва Одесса вилоятларида ҳам вазият оғирлигича қолмоқда. Зеленский ҳаво мудофааси тизимини кучайтириш мақсадида иттифоқчилар билан янги музокаралар ўтказилишини маълум қилди.
📌 Ўтган йил кузидан бери Россия армияси Украина энергетика объектларига ҳужумларни кучайтирган. «Укрэнерго» маълумотларига кўра, Украина танқисликни қоплаш учун қўшни Европа Иттифоқи давлатлари — Польша, Руминия, Словакия ва Венгриядан 2450 мегаваттгача электр энергиясини импорт қилиш имкониятига эга.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари 2026 йилнинг 1-25 март кунлари Австралияда бўлиб ўтаётган Осиё Кубогининг очилиш ўйини олдидан давлат мадҳиясини ижро этишмади.
Президент Шавкат Мирзиёев 3 март куни аёллар ва болалар ҳуқуқларининг ҳимоясини янада кучайтириш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш юзасидан таклифлар ҳамда янги ташаббуслар билан танишди.
2021-2025 йиллар давомида мазкур шахс интернет орқали ўзбекистонлик фуқаролар билан мулоқотга киришиб, уларни криптовалюта кўринишида пул маблағлари юборишга даъват қилди
"АҚШ Эронга қарши кенг қамровли уруш бошлаши эҳтимоли бор, мен уларнинг ҳудудига қуруқлик қўшинларини юборишим мумкин, буни истисно қилмайман", — деди АҚШ президенти.
Islamic Revolutionary Guard Corps (ИИҚК) маълум қилишича, Эрон сўнгги 48 соат ичида АҚШ ва Исроилга қарашли 60 та стратегик нишон ҳамда 500 та ҳарбий объектга ҳужум қилган.
Франция президенти Эммануэл Макрон 2026 йилда мамлакат янги гипертовушли ракеталарни ишлаб чиқиш дастурини ишга туширишини эълон қилди. Лойиҳа Буюк Британия ва Германия билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган.
Тошкент вилояти прокуратурасининг девонхона нозири 276 млн сўмлик жаримани ваколатли танишлари орқали бартараф этиб бериш ва унга нисбатан чора кўрилмаслигини таъминлаш эвазига 9 минг АҚШ доллари талаб қилган.