Бирлашган Араб Амирликларида тинчлик, ижтимоий адолат ва динлараро тотувликни мустаҳкамлашга хизмат қилувчи нуфузли «Инсоний биродарлик» (Zayed Award for Human Fraternity) мукофоти совриндорлари маълум бўлди.
Бу сафар мукофот Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги тарихий тинчлик келишуви ҳамда ҳуқуқ ҳимоячиси Зарқа Яфталига насиб этди.
Мукофот совриндорларини аниқлаган халқаро ҳакамлар ҳайъати таркибида Марказий Осиёнинг ягона вакили, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди.
Мирзиёева, Озарбайжон Республикаси билан Арманистон Республикаси ўртасида эришилган тинчлик келишуви ҳатто узоқ йиллар давом этган ва мураккаб низоларни ҳам ҳал этиш мумкинлигини яққол намоён этганини таъкидлади.
Зарқа Яфталини алоҳида таъкидлашни истайман. Унинг қизларнинг таълим олиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги кўп йиллик фаолияти изчил ва қатъиятли саъй-ҳаракатлар орқали инсонлар тақдири, бутун ҳамжамиятлар келажагини ўзгартириш мумкинлигини кўрсатади, — деди президент Администрацияси раҳбари.
Маълумот учун, тақдирлаш маросими 2026 йил 4 феврал куни БМТ томонидан белгиланган Халқаро инсон биродарлиги кунида бўлиб ўтади.
Яқин Шарқда вазият кескинлашиб бораётган паллада Кўрфаз давлатлари АҚШнинг уларни ҳимоя қилиш салоҳиятига ишончни йўқотди, деб хабар бермоқда Foreign Policy журнали.
Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Арагчи озарбайжонлик ҳамкасби Жейҳун Байрамов билан телефон орқали мулоқот қилиб, Эроннинг яхши қўшничилик сиёсати ва барча соҳаларда алоқаларни кенгайтириш истагини таъкидлади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Халқаро стратегик тадқиқотлар институтининг “The Military Balance 2026” ҳисоботига таяниб, дунё армияларининг шахсий таркиби бўйича рейтингини эълон қилди.
"28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлади. Шундан сўнг Эрон – АҚШ ҳарбий базалари жойлашган Форс кўрфази давлатлари ва Исроилга қарши ҳужумга ўтди.
Яқин Шарқда зенит ракеталари тез сарфланаётгани туфайли, Украина учун 30 та янги PAC-3 ракета ва Бундесвер захираларидан яна 5 та ракета тайёрланмоқда.
Туркия бугунги кунда кўплаб спорт турларида йирик халқаро мусобақалар мунтазам ўтказиладиган муҳим спорт марказларидан бирига айланиб бормоқда. Ана шундай спорт тадбирлари тез-тез ўтказиладиган масканлардан бири — Анталия шаҳри бўлиб, у мусаффо соҳиллари, мўътадил иқлими, бой маданий мероси ҳамда сув ва тоғ спортлари учун яратилган кенг имкониятлари билан ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига жалб этади.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилиши ҳақида маълум қилинган вақтда ушбу хонадонда яшовчи фуқаро П.Ф. хизмат вазифасини бажараётган инспектор Д.С.га қаршилик қилиб, жанжаллашган.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Форс кўрфазидаги араб давлатларининг ўз ҳудудларига Америка базаларини жойлаштирганини ва соддаларча улардан ҳимоя кутганини истеҳзо билан гапирди.