Юнусобод туманидаги учта ёнма-ён уйда ёнғин бўлди

Юнусобод туманидаги учта ёнма-ён уйда ёнғин бўлди

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги «Хиёбонтепа» МФЙ Бодомзор 10-тор кўчасида жойлашган 3-А, 5-А ва 3-уйларда ёнғин содир бўлди. Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, ёнғин ҳақидаги хабар 12 сентябрь куни соат 02:34 да келиб тушган.

Воқеа жойига 4 та ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб этилган. Биринчи бўлинмалар кўрсатилган манзилга соат 02:39 да етиб борган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 03:07 да қуршаб олинган ва 03:19 да тўлиқ бартараф этилган.

Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида 3-А-уйнинг 120 квадрат метр майдонда томи, шифти ва ички жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин майдони кенгайиши оқибатида 5-А ва 3-уйларнинг 30 квадрат метр ва 10 квадрат метр майдондан том қисмлари ёниб зарарланган. Ёнғиндан уйларнинг жами 590 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.

Ёнғиннинг қўшни биноларга тарқалишига уйларни қуришда ёнғинга қарши оралиқ масофалар инобатга олинмаганлиги ва ёнғинга қарши деворлар қурилмаганлиги сабаб бўлган.

Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!