Францияда «Ўзбекистон маданияти ва санъати кунлари» доирасида турли маданий-маърифий тадбирлар, санъат кечалари ўтказилмоқда. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева Париждаги De la Ville театрида концерт берди. Бу ҳақда Turon 24 хабар берди.
Концерт De la Ville театри продюсери, мусиқашунос Соудабеҳ Кия томонидан ташкил этилди. У мамлакатимизда ўтказилган «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалида ҳакамлар ҳайъати аъзоси бўлган, мақом санъати бўйича тажрибали мутахассис ҳисобланади. Соудабеҳ Кия 2018 йили Шаҳрисабзда ташкил этилган халқаро мақом анжуманига ташриф буюрган. Парижда Ўзбекистон халқ артистлари Турғун Алиматов, Муножот Йўлчиеваларнинг концертларини ўтказишда ташкилотчилик қилган.
Концертга Франциянинг маданий, академик доиралари, жамоатчилик вакиллари таклиф этилди. «Дугоҳ», «Сараҳбори оромижон», «Муножот» каби мақом санъати дурдоналари, мавригилар ҳамда халқ ашулаларидан тузилган бир ярим соатлик концерт дастури парижликлар эътирофига сазовор бўлди.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Франция президенти Эммануэль Макрон ва Италия бош вазири Жоржа Мелонининг Париждаги учрашуви сиёсатчиларнинг ҳаддан ташқари яқин қучоқлашиши сабабли можарога айланди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.