Йил лауреатларини аниқлаш сўровномасида Купер ва Аҳмедов кимларга овоз берган?

Йил лауреатларини аниқлаш сўровномасида Купер ва Аҳмедов кимларга овоз берган?

24 сентябрь куни Лондонда ФИФА талқини бўйича футбол оламида 2018 йилнинг энг яхшилари аниқланди.

Унга кўра, Хорватия терма жамоаси ва «Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич энг яхши футболчи, Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам энг яхши мураббий дея эътироф этилди.

ФИФАнинг «Энг яхши» совринлари овоз бериш орқали аниқланади. 25 фоиз овоз мухлислар ва жамоатчилик фикри, яна 25 фоиз жаҳон оммавий ахборот воситалари берган овозга асосланади. Қолган 50 фоизлик овоз бериш ҳуқуқи барча терма жамоалар бош мураббийлари (25%) ва уларнинг сардорларига (25%) берилган.

ФИФА расмий сайти овоз бериш якунлари бўйича ҳисоботни тақдим этди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов, миллий терма жамоа бош мураббийи Эктор Купер ва «UzReport» телеканали шарҳловчиси Даврон Файзиев қуйидаги номзодларга овоз берган:

Энг яхши ўйинчини аниқлаш сўровномаси
Одил Аҳмедов:

1. Лионель Месси
2. Криштиану Роналду
3. Лука Модрич

Эктор Купер:
1. Лионель Месси
2. Криштиану Роналду
3. Лука Модрич

Даврон Файзиев:
1. Лука Модрич
2. Криштиану Роналду
3. Лионель Месси

Энг яхши мураббийни аниқлаш сўровномаси
Одил Аҳмедов:

1. Зинедин Зидан
2. Хосеп Гвардиола
3. Юрген Клопп

Эктор Купер:
1. Дидье Дешам
2. Диего Симеоне
3. Зинедин Зидан

Даврон Файзиев:
1. Златко Далич
2. Юрген Клопп
3. Зинедин Зидан

Маълумот ўрнида, 1-ўринда кўрсатилган лауреатга 5 балл, 2-ўриндаги номзодга 3 ва 3-ўринда қайд этилган даъвогарга 1 балл ҳисобланади.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!