Йил бошидан бери Хитойда оғир юк машиналари савдоси ўсди

Йил бошидан бери Хитойда оғир юк машиналари савдоси ўсди

“Sinxua” ахборот агентлигининг хабар беришича, Хитой бозорида оғир юк машиналари савдоси жорий йилнинг биринчи олти ойида кўтарилди.

Хабарга кўра, биринчи ярим йилликда Хитойда оғир саноат юк машиналари савдоси 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 23 фоизга ўсиб, 810 минг донага етган.

Июнь ойида қарийб 165 минг дона юк машиналари сотилган бўлиб, бу аввалги йилга нисбатан 59 фоизга кўп демакдир.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!