Яшнобод туманидаги хонадонлар кранидан ифлос сув тушмоқда (видео)

Яшнобод туманидаги хонадонлар кранидан ифлос сув тушмоқда (видео)

 

Яшнобод туманидаги хонадонлар кранидан қорамтир рангдаги ифлос сув тушмоқда. Бу ҳақда Facebook’даги «Potrebitel.uz» гуруҳидаги фойдаланувчилардан бири маълум қилди

"Дарё" нашрида қайд этилишича, бундай сувни оқизиб ташлашга соатлаб вақт кетмоқда. Бунда сув ҳисоблагичлар айланиб, истеъмолчилар ифлосланган сув учун ҳам пул тўлашга мажбур бўлмоқда.

«Нега ифлос сув учун ҳам пул тўлашимиз керак?» — деб эътироз билдирган фойдаланувчилардан бири.

Шунингдек, бундай сувдан ёқимсиз ҳид келаётгани ҳам айтилган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!