Японияда ўз жонига қасд қилаётган болалар сони ортмоқда

Японияда ўз жонига қасд қилаётган болалар сони ортмоқда

Дунёнинг энг ривожланган давлатларидан бири ҳисобланувчи Японияда болалар орасида ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичлари энг юқори даражага етди, дея хабар бермоқда “Евроньюс”.

Таълим вазирлиги ўтказган тадқиқотдан маълум бўлишича, ўтган йили 415 нафар бола ўзини ўлдирган. Улар орасида бошланғич синф ўқувчиларидан тортиб лицей ўқувчиларигача бор. 2020 йилда қайд этилган ҳолатлар бир йил аввалгидан қарийб юзтага кўп бўлиб, 1974 йилдан бери кузатилган энг юқори кўрсаткичдир.

Бундан ташқари, мактабларда давоматда ҳам оқсашлар кузатиляпти. Жумладан, 196 127 ўқувчи ўттиз кундан ортиқ вақт мобайнида дарсларга қатнашмагани аниқланди.

Таълим вазирлиги мутахассисларининг айтишича, коронавирус пандемияси туфайли мактаб ва уйдаги тартибнинг ўзгариши болаларга салбий таъсир кўрсатган.

Умуман, Япония ўз жонига қасд қилиш бўйича дунёда олдинги ўринларда туради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!