Японияда парранда гриппи тарқалиши қайд этилди

Японияда парранда гриппи тарқалиши қайд этилди

Япониянинг Кагава префектурасида жойлашган Митоё шаҳрида парранда гриппи тарқалиши қайд этилди. Шу сабабли маҳаллий паррандачилик фабрикаларидан бирида 330 минг товуқ йўқ қилинадиган бўлди

Япония бош вазири Ёсихидэ Суга масъул вазирларга парранда гўшти сотувчиларини максимал огоҳ бўлишга чақиришни, вирус тарқалиши жойида маълумотлар тўплашни ҳамда эпидемиянинг олдини олиш учун тезкор чоралар кўришни буюрган.

Кагавада яқин орада парранда гриппи тарқалишига қарши курашиш бўйича штаб очилади. Шунингдек, маҳаллий паррандачилик фабрикасида 330 мингга яқин товуқ йўқ қилинади. Ҳукумат мудофаа кучларидан товуқларни йўқ қилиш учун гуруҳ жўнатишни илтимос қилган. 

Шунингдек, фабрика атрофида 10 кмлик карантин ҳудуди ташкил этилган. Ҳукумат ушбу ҳудуддан товуқ ва тухум олиб чиқилишини тақиқлаган. Парранда гриппи аниқланган жойда 10 кун давомида дезинфекциялаш ишлари олиб борилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!