Японияда бир кунда 71 633 нафар инсон коронавирусга чалинди

Японияда бир кунда 71 633 нафар инсон коронавирусга чалинди

Японияда бир кунда 71 633 нафар инсон коронавирусга чалингани ҳақида маълумот тарқатилди. Бу коронавирус пандемияси бошланганидан бери Япониядаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда NHK телеканали хабар бермоқда.

Қайд этилишича, мамлакат пойтахти Токиода 24 соат ичида 14 086 нафар инсонда коронавируга чалиниш аломатлари учраган.

Аввалроқ, Япония ҳукумати COVID-19 пандемиясининг тарқалишига қарши кучайтирилган чора-тадбирлар кўриладиган префектуралар рўйхатини кенгайтириш ниятида эканлигини маълум қилганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!