Японияда 67 минг товуқ йўқ қилинди
Япония жануби-ғарбидаги Кумамото префектураси маъмурияти маҳаллий фермада парранда гриппи эпидемияси аниқланганидан кейин 67 мингга яқин товуқни сўйиб юборди. Бу ҳақда NHК телеканали хабар берди
Қайд этилишича, товуқларни йўқ қилиш инфекциянинг янада тарқалишининг олдини олишга ёрдам берган. Сабаби, касаллик ўчоқлари аниқланган ҳудуддан 3 км узоқликда жойлашган бошқа хўжаликлардаги паррандаларда касаллик белгилари кузатилмаган.
15 ноябрь куни Кагосима префектурасининг жануби-ғарбий қисмида парранда гриппи туфайли 11 минг, Хиого префектурасида 17 ноябрда 155 минг товуқ нобуд бўлди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).