Январда Ўзбекистон энг кўп қайси давлатга ёнғоқ экспорт қилган?
![Январда Ўзбекистон энг кўп қайси давлатга ёнғоқ экспорт қилган? Январда Ўзбекистон энг кўп қайси давлатга ёнғоқ экспорт қилган?](/photos/news/Plmy8s6gmmyswZF.jpeg)
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь ойида хорижга қиймати 1,2 млн долларга тенг бўлган 439 тонна ёнғоқ экспорт қилган.Ўзбекистон энг кўп ёнғоқ маҳсулотини экспорт қилган давлатлар:
Туркия – 128 тонна;
Россия – 86 тонна;
Грузия – 77 тонна;
Ироқ – 68 тонна;
БАА – 29 тонна;
Озарбайжон – 21 тонна;
Туркманистон – 14 тонна;
Бошқа давлатлар – 16 тонна.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 2022 йилда хорижга қиймати 11,4 млн долларга тенг бўлган қарийб 3 минг тонна ёнғоқ экспорт қилган. Энг кўп ёнғоқ маҳсулоти Россияга (509 тонна) экспорт қилинган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).