Яна бир мамлакатда ижтимоий тармоқлар қатъий чекланиши мумкин

Яна бир мамлакатда ижтимоий тармоқлар қатъий чекланиши мумкин

Маъмурият ижтимоий тармоқлар назорати билан жиддий шуғулланмаса, Буюк Британия парламенти ижтимоий тармоқларга киришни чекловчи чораларни кўриши мумкин. Бу ҳақда Бирлашган қиролликнинг соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок BBC эфиридаги чиқиши чоғида маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда ижтимоий тармоқлардаги видео ва фото маҳсулотлари орқали жуда кўп миқдордаги зарарли маълумотлар тарқатилмоқда. Тегишли маъмурият бу билан жиддий шуғулланмаса мамлакатдаги ижтимоий тармоқларга кириш қатъий чекланиши мумкин.

ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!