Яна бир давлат раҳбарига суиқасд уюштирилди

Яна бир давлат раҳбарига суиқасд уюштирилди

Гаити президенти Жовенел Моисга суиқасд уюштирилди. Бу ҳақда “Gaiti Libre”  хабар бермоқда.

Давлат раҳбари миллий қаҳрамон ва император Жан-Жак Дессалининг хотирасига гул қўйиш маросими ўтказилаётган Пон-Руж шаҳрида ўққа тутилган. Хавфсизлик хизмати президентни хавфсиз жойга кўчиришга улгурган.

Президент жароҳатлангани йўқ, лекин икки нафар соқчи яраланган. Жиноятчилар қочишга муваффақ бўлишган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!