Яккабоғда ўзини ёқиб юбормоқчи бўлган аёл вафот этди

Яккабоғда ўзини ёқиб юбормоқчи бўлган аёл вафот этди

Ижтимоий тармоқларда “Ерини қўшнилари ноқонуний олиб қўйганига норозилик билдирган 43 яшар Яккабоғлик аёл ўзига ўт қўйиб ҳалок бўлгани ҳақида” хабар тарқалган.

Аниқланишича, жорий йилнинг 26 июнь куни Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига Яккабоғ тумани, “Оқтош” МФЙ, Боғзор кўчасида яшовчи фуқаро М.Абдиазизова куйиш тана жароҳатлари билан келиб тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, шу куни ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар қилди.

Фуқаро М.Абдиазизова қўшниси П.Қодиров ва Э.Пардаевлар билан ер масаласида ўзаро жанжаллашиб келгани сабабли, жорий йилининг 26 июнь куни фуқаро Э.Пардаевнинг “Оқтош” МФЙ раисига қилган мурожаати асосида маҳалла раиси Қ.Кенжаев, “Ермулк-кадастр” ДК Яккабоғ тумани филиали мутахассиси Б.Хушмуродов ва туман ИИБ профилактика инспектори М.Эгамбердиевлар низоли ер участкасига келишиб, улардан ерга оид ҳужжатлари сўрашганида, М.Абдиазизова яшаш уйи ҳовлисига кириб, устига бензин сепиб чиқиб, қўлидаги гугурт билан ўзига ўзи ўт қўйган.

Яккабоғ тумани тиббиёт бирлашмасининг маълумотномасида, фуқаро М.Абдиазизованинг олган тан жароҳати тананинг алангадан 96 фоиз, III-IV даражали куйиш кўринишида эканлиги кўрсатилган.

М.Абдиазизовага шифокорлар томонидан барча тиббий ёрдамлар кўрсатилган бўлишига қарамасдан у 27.06.2020 йилда вафот этган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!