Қарийб икки ой давом этган музокаралардан кейин Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” ҳаракати кеча, 2 декабрь куни келгуси тинчлик музокараларни ўтказиш жараёни ҳақида келишув имзолади.
“Бу барча афғонлар хоҳлаётган тинчликка эршишиш учун трамплин вазифасини ўтамоғи зарур”, – дея ёзди БМТнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Дебора Лайонс Твиттердаги саҳифасида.
АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод эса эришилган келишув Кобул ва толибларнинг мураккаб масалалар бўйича муроса қила олишини кўрсатишини таъкидлади.
Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” ўртасидаги музокаралар деярли икки ой аввал Қатар пойтахти Дохада бошланган эди. Толиблар мулоқотнинг дастлабки босқичидаёқ ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишни рад этиб, буни музокараларнинг келгуси босқичлари қандай тусда ўтиши аниқ бўлгандан кейингина амалга оширишларини билдирди. Чоршанба кунги келишув тинчлик музокараларини ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилади ва томонлар энди кун тартибидаги масалаларни кўриб чиқишни бошлайди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан телефон суҳбатида Украинада ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилганини билдирди.
Мазкур ҳолат шу куннинг ўзида туман ИИБ томонидан тегишли тартибда қайд этилган. Фуқаро Г.Х. нинг олган тан жароҳати оғирлик даражасини аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланди
Дональд Трамп Италия ва Испаниядан норози эканини билдириб, ушбу давлатлардаги АҚШ ҳарбий контингентини олиб чиқиш масаласини кўриб чиқиш билан таҳдид қилди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса Ролпа туманидаги Джалджала ҳудудида содир бўлган. Автомобил Шарқий Рукумдан келаётган зиёратчиларни олиб кетаётган бўлган ва тоғли ҳудудда йўлдан чиқиб, тахминан 800 метр баландликдан қулаган.
2026 йил 27 апрель куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси Президенти, профессор Актоти Раимқулова хонимнинг Туркиянинг Газиантеп шаҳрига амалга оширган хизмат сафари доирасида Газиантеп Катта Шаҳар ҳокими Фотма Шаҳин хоним билан учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу моддага кўра, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши қайд этилган.