Хитойликлар Швейцария банкларида пул сақлашдан қўрқишади

Хитойликлар Швейцария банкларида пул сақлашдан қўрқишади

Швейцариянинг йирик банклари раҳбарларининг Financial Times газетасига айтишича, бадавлат хитойлик мижозлар Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари туфайли пулларини уларда сақлашдан эҳтиёт бўлишади.

Мақолада Осиё билан боғлиқ операцияларни назорат қилувчи Швейцария банки раҳбарларидан бирининг сўзлари келтирилган.

Унинг сўзларига кўра, банк Ғарбнинг Россияга қарши ҳаракатлари фонида “Швейцария ўз бетарафлигидан воз кечгани” туфайли ҳайратда қолган.

“Менда статистик маълумотлар бор, том маънода ҳисоб очмоқчи бўлган юзлаб мижозлар энди очмайди”, деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!