Хитойлик аёлнинг смартфони нега кўз ўнгида портлаб кетди?

Хитойлик аёлнинг  смартфони нега кўз ўнгида портлаб кетди?

Бу воқеа автомобил салонида содир бўлди. Лекин аёл портлаш туфайли жабр кўрмади. «Келган бало шунга урсин», дея эндигина тинчланганди, смартфон ёна бошлади.

Албатта, бунинг сабаби бор эди. Аёлнинг турмуш ўртоғи Жианг исмли эркак айтдики, яқинда хотини смартфонга бошқа русумдаги телефон аккумляторини ўрнатибди. Портлашнинг асосий сабаби ҳам худди шунда экан.

Аммо «Apple» компаниясидагилар товон тўлашни хоҳлашмади. Айтишдики, Шанхайдаги «Айфон» смартфонларини созлашга ихтисослашган «Цзи Хоу Хоу» устахонаси уларнинг расмий бўлими эмаскан. Демак, аёл энди ўзи учун бошқа смартфон сотиб олишга мажбур бўлади.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!