Хитойда юк ташувчи машина одамларни уриб юборди (видео)

Хитойда юк ташувчи машина одамларни уриб юборди (видео)

25 июнь, душанба куни эрталаб Хитой шарқида юк ташувчи машина (автопогрузчик) бир гуруҳ одамларни уриб юборди. Бу ҳақда жамоатчилик хавфсизлиги шаҳар бошқармасининг маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Транспорт ҳодисаси оқибатида камида бир киши ҳалок бўлган, 10 дан ортиқ киши жароҳат олган.

Воқеа сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Ижтимоий тармоқда эълон қилинган видеода автопогрузчикнинг чорраҳада турган автомобилларга тўқнашиб кетгани, йўл тўсиқларини йиқитгани ва машиналарни ағдариб ташлагани акс этган. Видео полиция буйруқларига бўйсунмаган ҳайдовчининг ўққа тутилиши билан тугаган.

Ҳайдовчи мамлакат шимоли-шарқидаги Хэйлунцзян вилоятидаги Суйхуа шаҳрида яшаши, ёши 45 да экани маълум бўлди. Воқеа бўйича тергов ишлари давом этмоқда.

Manba: daryo.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!