Хитойда қамоққа олинган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Хитойда қамоққа олинган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги (Хитой) бош консулхонаси берган маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқароси Х.Маҳкамов 2019 йилнинг 17 май куни Хитойдан учиб кетди. 

ТИВ хабарига кўра, илгари у Чанчжоу шаҳри (Цзянсу провинцияси) полицияси томонидан қўлга олиниб, мамлакатга кириш ва чиқиш тартиби тўғрисидаги қонунни бузганлиги – муддати ўтган виза билан Хитой ҳудудида бўлиб тургани учун қамоққа олинган эди. 

Бош консулхона масалага аралашуви натижасида Хитой томони ҳукумат идоралари уни ватанига қайтариш тўғрисида қарор қабул қилди, дейилади хабарда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Шанхай шаҳрида, Чжэцзян, Цзянсу, Хунань ва Фуцзянь провинциялари ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатнинг Шанхай шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +86-21-630-718-96.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!