Хитойда кимёвий бахтсизлик: 8 киши ҳалок бўлди

Хитойда кимёвий бахтсизлик: 8 киши ҳалок бўлди

Хитой марказий телевидениеси хабарига кўра, Хитойнинг жануби-ғарбий қисмидаги Гуйчжоу вилоятида кимёвий ҳодиса туфайли саккиз киши ҳалок бўлди, яна уч киши яраланди.

Шанба куни маҳаллий вақт билан соат 12: 00да маҳаллий жамоат хавфсизлиги идорасига Гуянг шаҳринингиқтисодий ва техник ривожланиш зонасида метил форматни тушираётганда одамлар ҳушидан кетишгани ҳақида хабар келиб тушди.

Дастлабки терговга кўра, кимёвий моддалар Sanqiang Xingxing Chemical кимёвий заводида Хубеэ давлат рақамига эга бўлган транспорт воситасидан метил формат туширилганда тарқалган. Жабрланганларнинг барчаси касалхонага ётқизилган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мутахассислар шанба куни эрталаб фавқулодда вазият содир бўлган жойда атроф-муҳит мониторинги ўтказдилар, бу ҳаво сифати нормал эканлигини кўрсатди.

Ҳодиса сабаблари ҳали аниқланмаган, тергов давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!