Хитой “Толибон”дан санкцияларни олиб ташлашга чақирди

Хитой “Толибон”дан санкцияларни олиб ташлашга чақирди

Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И АҚШ ва Ғарб давлатларини “Толибон”га нисбатан жорий этилган санкцияларни бекор қилишга чақирди. Бу ҳақда у Қатар пойтахти Доҳада “Толибон” ҳаракати вакили Абдул Ғани Бародар билан учрашув чоғида маълум қилди.

“Хитой ҳозирда Афғонистон дуч келаётган гуманитар қийинчиликларга катта аҳамият беради ҳамда Қўшма Штатлар ва Ғарб давлатларини санкцияларни бекор қилишга ундайди”, – деди Ван И. Унинг фикрича, барча томонлар “Толибон” ҳаракати билан оқилона ва прагматик муносабатда бўлиб, Афғонистоннинг қулай ривожланиш йўлига киришига ёрдам бериши зарур.

“Хитой афғон халқига ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда гуманитар ёрдам кўрсатишни давом эттиришга, афғон халқига вақтинчалик қийинчиликларни енгиб ўтиши, иқтисодий жиҳатдан тикланиши ва ўзини-ўзи ривожлантиришига кўмаклашиш учун халқаро ҳамжамият билан ҳамкорлик қилишга тайёр”, – дея таъкидлади Хитой Ташқи ишлар вазири.

Унинг айтишича, Хитой томони ҳеч қачон Афғонистоннинг ички ишларига аралашмаган, ҳеч қачон шахсий манфаат ва таъсир доираси учун ҳаракат қилмаган. Вазирга кўра, Афғонистон ҳозирда дуч келаётган қийинчиликларни енгиш халқаро ҳамжамиятдан янада кўпроқ ёрдам ва тушунишни талаб қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!